O'tkazib yubormang

АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлигини судга берилиши мумкин

Wikipedia интернет-энциклопедиясини яратган Wikimedia Foundation компанияси АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) ва адлия департаменти устидан судга даъво аризаси бераётган ташкилотлар қаторига қўшилди, деб хабар берди Time нашри.

“Википедия” ўз фикрини эркин билдириш, эркин савол бериш ва маълумот олиш ҳуқуқи асосида яратилган. МХА фойдаланувчиларимизнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузиб, инсоннинг маълумотларни яратиш ва қабул қилиш қобилиятида муҳим ўрин тутган интеллектуал эркинликка хавф солмоқда”, деб айтди компания ижрочи директори Лайла Третиков компаниянинг расмий блогида.

Фабрика-Форматов57585409

Ушбу иш билан АҚШ фуқаролик эркинликларини ҳимоя қилиш кенгаши шуғулланади. Бу кенгашга Эдвард Сноуден томонидан ошкор қилинган ҳужжатлар чоп этилгандан кейин ўз фойдаланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 9 та йирик компания мурожаат қилган.

Компанияда айтилишича, интернет-трафикни кузатиш орқали разведка маълумотларини йиғиш сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлигини кафолатловчи АҚШ конституциясининг биринчи ва тўртинчи тузатишларини қўпол равишда бузади.

Аввалроқ, Эдвард Сноуден ошкор қилган ҳужжатларга кўра, Янги Зеландия МХАга Тинч океани минтақасида жосусликни амалга оширишда ёрдам бериши маълум қилинганди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter