Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда бешта институционал ислоҳот ўтказишни таклиф қилди, деб хабар беради “Интерфакс”.
“Мен бешта янги институционал ислоҳот ўтказишни таклиф қилама, – дейди Назарбоев ўз баёнотида, – Улардан биринчиси – иқтисодий дастурларнинг амалга оширилиши ва давлат хизматларининг тақдим этилишига жавоб берувчи замонавий профессионал давлат аппаратини яратиш”.
Шунингдек Назарбоев қонунлар, хусусан, судлар ва полиция устуворлигини таъминлаш заруратини алоҳида эътироф этган.