google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Россия мусулмонлари идораси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Россия федерацияси Мусулмонлар идораси раиси, Россия муфтийлар кенгаши раиси, шайх Равил Ғайнуддин Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафоти муносабати билан барча мусулмонларга ва олимнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этди.

shayx3

«Устоз Муҳаммад Содиқ ўзидан минглаб шогирдлар, илмий китоблар қолдирди. У умрини Исломнинг ҳақиқий йўлини ўрганиш ва тушунтиришга бағишлади. Унинг шогирдлари орасида Ўзбекистоннинг ислом ўқув юртларида ўқиган, ҳозирда Россияда забардаст бўлган 10 дан ортиқ олим мавжуд. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф доимо халқ билан бирга эди, оддий мусулмонлардан ўзини олиб қочмасди», дейилади Россия мусулмонлари идораси сайтида чоп этилган ҳамдардлик билдирувида.

Ижтимоий тармоқларда дунёнинг бир қанча диний арбобларининг ҳамдардликлари эълон қилинган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам ҳамдардлик изҳор этаркан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг чечен халқининг ҳақиқий дўсти бўлганлигини таъкидлаб, у зотнинг хотираси учун Грознийдаги кўчалардан бирига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилишини маълум қилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter