АҚШ Давлат департаменти раҳбарининг Европа ишлари бўйича ёрдамчиси Виктория Нуланд Украинадаги можаро томонлари “Минск келишувлари”га биноан тўқнашув ҳудудларидан қурол-аслаҳаларни олиб чиқиб кетаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар берди.
Нуланднинг сўзларига кўра, “Украинада ҳозирда ҳаёт яхшиланмоқда”.
Нуланд Украина ҳарбийлари томонидан катта миқдорда, айирмачилар томонидан эса бир қисм қурол-аслаҳа олиб чиқиб кетилган, деб таъкидламоқда.
Шу билан бирга, Нуланднинг айтишича, баъзи жойларда ҳали ҳам отишмалар давом этмоқда.