O'tkazib yubormang

Саакашвили:»Украиналиклар АҚШ учун жон бераяпти»

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили “Шустер Live” ток-шоусидаги иштироки чоғида тўғридан-тўғри эфирда кутилмаган баёнот берди. Унинг фикрича, украиналиклар АҚШ манфаатлари учун жонларини қурбон қилаётган том маънодаги европаликлардир.

550031630df7d_4545
“Украиналиклар, – деб иқтибос келтиради унинг сўзларидан ruposters.ru ресурси, – шунчаки европаликлар эмас, улар энг яхши европаликлардир. Украиналиклар фақатгина ўз эркинликлари учун курашмаяптилар. Бу Қўшма Штатлар ва Россия ўртасидаги сўнгги ҳимоя чизиғидир”.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралида CNN журналистлари Украина Қуролли кучларинии “америкапараст қўшинлар” деб атаган. Ўз навбатида Европадаги АҚШ пиёда қўшинлари бош қўмондони Бен Ходжес урушда оғир жароҳат олган украин аскарларини эсдалик нишонлари билан тақдирлаган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter