Сурия жорий йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида кузатувчи давлат мақомини олиши мумкин.
Бу ҳақда РИА Новостига чоршанба куни Сурия Араб Республикасининг Россиядаги элчиси Риад Хаддад маълум қилган.
“Ҳа, биз ШҲТга кузатувчи сифатида қўшилиш учун ариза топширганмиз. Бизга маълум қилишларича, ШҲТнинг навбатдаги саммитида бу йил биз кузатувчи мақомини олишимиз мумкин”, – дея таъкидлаган Элчи.
Ташкилотнинг навбатдаги саммити Уфада 8-10 июлда бўлиб ўтади.
Бугунги кунда ШҲТга Россия, Тожикистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон аъзодир. Ташкилотда кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Мўғилистон. 2014 йилнинг сентябрида Покистон ва Ҳиндистон ШҲТга аъзо давлат сифатида қўшилиш учун расман ариза топширган бўлиб, Эрон ҳам мазкур ташиклотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Кузатувчи давлат мақомини олиш учун Шри-Ланка ва Арманистон ариза топширган.
Ташкилот доирасида ҳамкор давлатлар мақомига – Туркия, Шри-Ланка ва Белоруссия эгадир.