O'tkazib yubormang

Шайхнинг жаноза маросими вақтида бир киши оламдан ўтди

10 март куни кечаси вафот этган Шайх Муҳаммад Содиқ Миҳаммад Юсуфнинг 11 март куни Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жомеъ масжидида ўтказилган жаноза маросимига келувчиларнинг ҳаддан ортиқ даражада кўп бўлгани туфайли ҳудудда тиқилинч юз берди.

Маълум қилинишича, бу жараён вақтида бир киши оламдан ўтган. Бу ҳақда ҳодиса гувоҳи “Авалон” МЧЖ бош директори Муродхон Назаров ўз фейсбук саҳифасидамаълум қилган.

87

“Бугун дунёга машҳур ўзбек диний уламосини сўнгги йўлга кузатиш учун беҳисоб халқ Шайх Зайниддин жомеъ масжидига тўпланди. Одамлар масжид ҳовлисига маросим бошланишидан 2 соат олдин йиғила бошлашди.

Мен ҳам марҳумни ерга қўйишдан олдин сўнгги марта кўриб қолиш иштиёқида маросимга бордим. Масжидга кирганимда, атрофимда йиғлаб турган одамларни кўрдим. Лекин баъзилар шу даражада жазавага тушардиларки, улар маросимнинг боришига халал бера бошлашди. Одамлар марҳумнинг тобутини қўйиб юборишни исташмас, бошқалар тобут томон талпинишар эди. Яқинда турган имомлар бу оломондан тартиб сақлашни сўрашар, лекин қоидабузарлар уларнинг сўзларига қулоқ солмас эди.

Натижада, бунга чора сифатида Қуръони Карим оятлари айтила бошланди. Бу ўз самарасини кўрсатди ва одамлар секин-аста тинчлана бошлади.

Бироз ўтиб, Анвар қори дуо қила бошлади:

“Ё Аллоҳ, ўзинг билгувчисан, қайсимиз қанча яшаймиз, лекин биз бугун шайхимизга озор бердик.
Одамлар! Тинчланинг! Ҳазратимиз тинчликни хуш кўрар эди. Уни азобламанг, уни қийнаманг. Сизлардан илтимос қиламан”.

Шундан кейин мен бизни қандай одам ташлаб кетганини янада чуқурроқ англадим.

Шунда тўсатдан ёнимда турган кишилардан бири, чамаси 65-70 ёшли кекса киши ерга қулади. Унинг қўл ва оёқлари ғалати қимирлаб, оғзидан кўпик кела бошлади. Тез етиб келган шифохона ходимлари унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Унинг юраги хуруж қилганди.

Дафн маросими тугагандан кейин қалбим бўм-бўш бўлиб қолди. Дунёнинг нақадар ўткинчилиги ҳақида ўйларга берилдим. Тўсатдан вафот этган бу кишига ҳавас қилдим, у бу дардни кўтара олмади, лекин шайхимиз билан бирга кетишга мушарраф бўлди”, – деб ёзади Муродхон Назаров.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter