O'tkazib yubormang

Ёнғин қурбонлари сони ошди

Татаристон республикаси маркази Қозон шаҳридаги “Адмирал” номли савдо биносида 11 март куни кечаси юз берган ёнғин қурбонлари сони 4 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Татаристон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб, РИА Новости хабар берди.

Фабрика-Форматов21

“Кеча шифохонага ўндан ортиқ оғир жароҳатлар олган беморлар келтирилган эди. Уларнинг баъзиларида кўкрак қафаси соҳасида жиддий жароҳатлар бор. Барча зарур чоралар кўрилганига қарамасдан келтирилганлардан 3 нафарининг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади”, дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Маълумот учун, кеча воқеа жойида бир аёл ҳалок бўлган эди. Шифохонага 17 киши келтирилган, айни пайтда 14 киши тирик қолган ва уларнинг 6 нафари оғир аҳволда экани хабар қилинган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter