O'tkazib yubormang

Ўзбекистон йўлларида “картонли” ЙҲХ ходимлари ишламоқда

Ўзбекистонда тезлик режимини бузувчи ҳайдовчилар билан психологик курашиш усуллари қўлланилмоқда. Йўлларнинг хавфли қисмларида ЙҲХ ходимлари машиналарининг макетлари пайдо бўлди.

9870-700x357

“Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи иштирокчиларининг таъкидлашича, шунга ўхшаш автомакетлар республиканинг бошқа ҳудудлари, жумладан, Бухоро, Жиззах, Хоразм, Тошкент ва бошқа вилоятларда ишламоқда. Ҳайдовчиларнинг фикрига кўра, макетлар узоқдан қараганда ҳақиқийларга жуда ўхшаб кетади. Картонли макетлар “Ласетти” ва “Нексия” кўринишида ҳам бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, машиналарнинг шакли ҳам турлича. Улар ён томон, олдин ва орқа кўринишга эга. Автоҳаваскорлар огохлантиришмоқдаки, сурати чизилган машиналар ортида ҳақиқий милиция ходимлари яширинишлари мумкин.

Умуман олганда, гуруҳ иштирокчиларининг айтишларича, макетлар асқотмоқда. Айрим ҳайдовчилар тўхтаб, суратга тушишмоқда ва шунинг ортидан ижобий энергияга эга бўлишмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter