O'tkazib yubormang

Меҳнат мигрантлари Россияга жўнаб кетишдан аввал Ўзбекистонда текширувдан ўтишади

Россиянинг “Ўрта Осиёлик меҳнат мигрантларига ёрдам бериш жамғармаси” нотижорат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси   меҳнат ва аҳолини ижтимоий   муҳофаза қилиш   вазирлиги ҳузуридаги   фуқароларни   чет   элга ишга жойлаштириш Бюроси   билан ҳамкорлик қилишни бошлади. Бу ҳақида Россия ОАВ   хабар қилди.

Энди Ўзбекистондан Санкт-Петербургга фақатгина   малакали, жўнаб кетишдан аввал Бюрода текширувдан ўтган ҳамда барча ҳужжатларини тартибга солган мигрантлар юборилади. Жамғарма ходимлари   ўзбекистонлик мутахассисларнинг мослашуви ҳамда уларнинг   қонуний ишга   жойлашишига   кўмаклашадилар. Бундан ташқари,   жамоатчилик ходимлари мигрантлар ва иш берувчилар томонидан Россия қонунчилигига амал қилинишини назоратэтадилар. Фуқароларни чет элга ишга жойлаштириш Бюроси мазкур жараённи назорат қилиб, Ўзбекистондан ноқонуний миграциянинг бартараф этилишига кўмаклашади.

75-700x357

Иккита нуфузли ташкилот ўртасидаги дастлабки келишувга асосан, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидаги иш берувчилар Ўзбекистон фуқароларига 3400 та   иш ўринларини   тақдим этадилар.

Россия Федерал миграция хизматида мавжуд маълумотларга кўра, 2014 йил январида Россияга кириб келган мигрантлар сони 1 416 509   нафарни   ташкил қилган бўлса, 2015 йил   январь ойида уларнинг   сони 1 744 952 кишини   ташкил   эмтоқда.   2014 йилнинг январь ойида миграцион ҳисобга   501 158 киши қўйилган. Жорий йилнинг январь ойида эса   583 403   киши ҳисобга олинган.   Россияга   кириб борадиганларнинг   аксарият қисмини Ўрта Осиёликлар ташкил қилади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter