O'tkazib yubormang

Носоз электрочойнак аёл ўлимига сабаб бўлди

Носоз электр ўтказгичлар ва жиҳозлар туфайли ўтган ҳафтада бир нечта нохуш воқеалар юз бериб, аянчли оқибатларга олиб келди.

Қаровсиз ёқиб қолдирилган Tefal электрочойнаги Самарқанд вилоятида яшовчи И.Холбоевнинг ўйида ёнғин келтириб чиқарди. Ёнғин натижасида 60 квадрат метр майдондаги қурилиш конструкцилари ва ўй мулки ёниб кетган. Ёниш маҳсулотларидан заҳарланиши туфайли ўй эгасининг келини касалхонага жойлаштирилган. Аммо, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у касалхонада вафот этган.

DSC_3333-700x357

Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилувчи У.Акбаралиевнинг ўйида электр ўтказгичда туташув юз берганлиги учун ёнғин келиб чиққан. Олов 480 квадрат метр майдондаги қурилиш конструкциялари ва ўй мулки, шунингдек, қўшни ўйнинг 150 квадрат метр майдондаги том шифти ва ўй мулкини кўкка совурган.

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи Ж.Мамбетбаев ўйида ҳам бахтга қарши электр узатгичлар туташган. 85 квадрат метр майдондаги том конструкциялари ва ўй мулки ёниб кетган.

Умуман, ўтган ҳафтада ёнғинлар натижасида 5 киши турли даражада куйган, 3 киши вафот этган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли 1,1 млрд сўмлик қурилиш конструкциялари ва 1,1 миллиард сўмлик товар-моддий бойликлар сақлаб қолинган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter