Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботида Украинанинг давлат қарзи 2020 йилга қадар 103 млрд долларга етиши мумкинлиги маълум қилинмоқда.
Айни пайтда Украинанинг давлат қарзи 57,7 млрд долларни ташкил қилади. Шу тариқа, ХВЖ прогнозларига кўра, 2020 йилга қадар бу қарз қарийб икки баробарга ошади. 2015 йилда мамлакат қарзи ЯИМ даражасининг 94 фоизигача ошади, деб ҳисоблашмоқда ХВЖ таҳлилчилари.
Бироз аввалроқ, ХВЖ Украинага молиявий кўмак кўрсатиш молиявий дастурининг асосий жиҳатларини маълум қилган эди.