google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Ўзбекистонда айрим объект ва ҳудудлар сайёҳлар учун ёпилмоқда

Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикасида сайёҳликни ривожлантиришнинг айрим масалаларига оид қарор тасдиқланди.

Мазкур ҳужжат билан қуйидагилар маъқулланди:

– алоҳида тартиб ўрнатилган ҳудудлар, объект ва жойларга сайёҳларнинг кириши, вақтинчалик бўлиши ва ҳаракатланиш тартиби тўғрисидаги Низом;

– сайёҳларнинг бориши учун таъқиқланган объект ва ҳудудлар рўйхати;

– пуллик хизматларни кўрсатишда сайёҳларнинг айрим тоифларига имтиёзлар бериш тартиби.

Бундан ташқари, янги қарорга асосан, чегарадош ҳудудларда жойлашган ҳамда маданий мерос ва қўриқланадиган табиат ҳудудига кирадиган алоҳида ҳудудларга ташриф буюриш тартиби ҳам белгиланган. Бунинг натижасида, сайёҳлик фаолияти субъектлари тегишли объектларга сайёҳлик ташрифларни уюштиришда белгиланган кўрсатмаларни илгаридан бажариш, сайёҳлик жойига етиб келганида маҳаллий маъмурият томонидан ташриф учун қўшимча талабларнинг қўйилмаслигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин бўлади.

MG_6372-700x357

Шунингдек, мазкур Низом билан сайёҳларнинг бориши учун таъқиқланган Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятларида жойлашган, колаверса, Ўзбекистон ҳудудидаги бошқа муҳим ва тоифаланган объект ва ҳудудлар рўйхати белгиланган. Эндиликда, батафсил маълумотга эга бўлган сайёҳлик ташкилотлари сайёҳлик маршрутларини тўғри шакллантира оладилар.

Ҳужжатга мувофиқ, маданият ва дам олиш жойларидаги пуллик хизматлардан фойдаланиш борасида сайёҳларнинг айрим тоифалари–Ўзбекистон фуқароларига қўшимча ижтимоий кўмак бериш тартиби тасдиқланган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter