13 март куни Жанубий Кореяда бир ой олдин очилган, у ердаги ўзбекистонликлар учун Ўзбекистондан имом-хатиб тайинланган масжидга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг номи қўйилди. Бу ҳақда info.islom.uz хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, бу масжид Кожедода фаолият юритмоқда. Бу масжидни қуриш ва фаолиятини йўлга қўйиш ишлари айнан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ташаббуси билан амалга оширилган.