Татаристон президенти Рустам Минниханов 14 мартни Қозондаги “Адмирал” савдо марказидаги ёнғин вақтида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилди.
“Мотам куни республикада давлат байроғи туширилади, кўнгилочар байрамлар бекор қилинади, шунингдек, давлат телеканалларидаги кўрсатувларга ҳам ўзгартиришлар киритилади”, – деб маълум қилишди республика матбуот хизмати.
Сўнгги хабарларга кўра, ёнғин натижасида 15 киши ҳалок бўлган ҳамда 50дан ортиқ киши турли хил жароҳатлар олган.