Усама бин Ладенни отиб ўлдирган АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Роб О’Нил Fox News каналида иш фаолиятини бошлади, деб айтилмоқда телеканал сайтида.
Роб О’Нил кундузги вақт ва прайм-таймда эфирга узатиладиган дастурларда ўзининг ҳарбий тажрибаси билан ўртоқлашади.
“Роб О’Нил – Америка қаҳрамони, у бутун умрини мамлакатимизга хизмат қилишга ва бизнинг эркинликларимизни ҳимоя қилишга бағишлаган”, деб айтди Fox News телеканалининг раиси ва бош ижрочи директори Рожер Эйлс.
Роб О’Нил Team Six номи билан машҳур бўлган “денгиз мушуклари” гуруҳининг қўмондони бўлган. Гуруҳ 400 дан ортиқроқ ҳарбий вазифаларни бажарган. О’Нил 50 дан ортиқ жанговар мукофотлар билан тақдирланган. У 2012 йилда ҳарбий хизматдан бўшаган.
Маълумот учун, Усама бин Ладен 2011 йилнинг май ойида Покистоннинг Абботобод шаҳри яқинидаги бошпанасида йўқ қилинган. Жасад экспертиза қилингандан кейин, “Ал-Қоида” бошлиғи денгизга ташланган.