O'tkazib yubormang

Ўзбекистон бозорларидаги товуқ гўштида трансген моддалари бўлиши мумкин

Товуқ гўшти бўйича маҳаллий истеъмолчилар кўплаб шикоятлар билдираётганликлари сабабли, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси  мутахассислари  томонидан текширишлар  ўтказилмоқда.

file-700x357

Товуқнинг шубҳали қисқа муддатда “етилиб”, сўйиш ва сотиш учун тайёр бўлаётган муддати (45 кун) истеъмолчиларни безовта қилмоқда. Айни пайтда текширишлар ўтказилмоқда. Агарда текшириш натижалари бўйича генетик жиҳатдан модификациялашган ҳамда товуқнинг  ўсишига  таъсир қилувчи трансген модалларнинг  мавжудлиги аниқланса, ишлаб чиқариш ёпилади ва маҳсулот олиб қўйилади.

Ҳозирда республикада 400дан ортиқ лабораториялар ишлаб, шундан 40 фоизи давлат тасарруфидадир. Маҳаллий маҳсулотни синовдан ўтказиш натижалари  potrebitel.uz. сайтида эълон қилинади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter