O'tkazib yubormang

ИШИД сафига қўшилган 140 нафар британияликнинг исмлари ошкор этилди

Хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорлик қилувчи ИШИД аъзоси ушбу террорчилик гуруҳи сафига қўшилган Буюк Британиянинг 140 нафар фуқароси шахсини ошкор этди, дебхабар берди Daily Mirror нашри.

Shamima-Begum-main

Туркия ОАВларига иқтибос келтирган ҳолда нашрнинг хабар беришича, бу маълумотларни берган жосус ИШИД сафига киришдан аввал стоматолог бўлиб ишлаган 28 ёшли Муҳаммад ал-Рашид исмли шахс бўлиши мумкин.

Ал-Рашид Буюк Британияда турмуш ўртоғи ва фарзандини қолдириб, 2013 йилда ИШИД сафига қўшилган Манчестер университети биритувчиси гуруҳнинг қўмондонларидан бири эканлигини ҳам айтган.

Аввалроқ Истанбулда ИШИД сафига қўшилиш мақсадида Туркия чегарасидан Сурияга ўтмоқчи бўлган 17-19 ёшлардаги уч нафар Буюк Британия ўсмири қўлга олинганлиги маълум қилинганди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter