O'tkazib yubormang

Миллионга яқин одам норозилик намойишларига чиқди

Бразилия бўйлаб миллионга яқин одам мамлакат президенти Дилма Русефнинг истеъфога чиқишини талаб қилиб норозилик намойишларида иштирок этди. Намойишлар мамлакатнинг 26 та штатидан 24 тасида ҳамда мамлакат пойтахти Бразилиада бўлиб ўтди, деб хабар берди “ТАСС” ахборот агентлиги.

Намойишчилар Petrobras давлат нефть компаниясидаги коррупцион можаронинг синчковлик билан тергов қилинишини талаб қилишмоқда. Бразилия байроғи рангидаги кийимларга бурканиб олган намойишчилар мамлакат мадҳиясини куйлаб, президентнинг истеъфога чиқишини талаб қилди. Уларнинг фикрича, бу мамлакатдаги коррупциянинг барҳам топишига олиб келади.

Бразилия прокуратураси юқори лавозимдаги мансабдор шахслар ва парламент аъзоларининг Petrobras коррупцион тизимларига эҳтимолий алоқадорлигини тергов қилмоқда. Бразилия нефть гиганти атрофидаги можаро бир неча ойдан бери давом этмоқда. Бу можаро компаниянинг таъминот бўйича собиқ директори Паулу Роберто Костанинг ҳибсга олинишидан кейин бошланган. Коста пул ювиш билан шуғулланган ўзининг молиявий воситачаси Алберт Юссеф билан ишбилармонлик алоқалари сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари назарига тушган. Коста ва Юссеф тергов билан ҳамкорлик қилишга қарор қилишди ва сўроқларда коррупцион схемалар бўйича кўрсатмалар беришни бошлашган. Уларнинг кўрсатмаларидан бу схемалар нафақат шахсий бойлик орттириш, балки ҳукмрон блок сиёсий партияларининг эҳтиёжларини молиялаштириш учун ҳам хизмат қилгани келиб чиқади.

Thousands+Protest+Nuclear+Energy+RQrnb8X7rUVl

Бу можаро айбланувчилар орасида йўқлигига қарамасдан, Бразилия президентининг обрўсига жиддий путур етказди. Русеф 1 январдан иккинчи муддатга мамлакат президенти курсисига ўтирди. Русефни 2010 йилдаги президентлик сайловларида унинг рақиби бўлган, таниқли экологик фаол Марина Силва қўллаб-қувватламоқда. Силванинг сўзларига кўра, у коррупция сабабли фуқароларнинг норозиликларини тушунмоқда, бироқ норозилик акциялари фақатгина “бетартибликнинг кучайишига” олиб келади. Унинг фикрича, “бир неча ой олдин қайта сайланган мамлакат президентига импичмент эълон қилиш бўйича кампания уюштириш тўғрироқ бўлади”.

Ўз навбатида, Бразилия Адлия вазири Жозе Эдуарду Кардозу Роуссеффнинг истеъфога чиқишига чақириқлар “катта хато” эканлиги айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, президентга импичмент эълон қилиш “ҳукумат тўнтариши ва ўтган йилги сайловларда мағлубиятга учраган мухолиф партияларнинг қасос олишга уринишига ўхшамоқда”.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter