O'tkazib yubormang

Минскда Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайлови юзасидан брифинг бўлиб ўтди

МДҲ штаб-квартираси жойлашган Беларуснинг Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонаси, ҳамдўстликнинг устави бўйича бошқа идоралари ва Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайлови бўйича МДҲ кузатувчилари миссиясининг Ижроия қўмитаси вакиллари иштирокида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президентлик сайлови юзасидан брифинг ташкил қилинди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар тарқатмоқда.

скачанные файлы (1)

Учрашув чоғида ИҚ МДҲ вакиллари Ўзбекистондаги сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов” тўғрисидаги қонуннинг асосий бўлимлари билан яқиндан танишишди. Шунингдек улар сайловда кўрсатилган номзодлар ва партиялар ҳақида ҳам кенг маълумотларга эга бўлишди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловда МДҲ бўйича кузатувчилар миссияси Ижроия қўмитасига МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев раислик қилмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter