O'tkazib yubormang

Россияда юз берган автоҳалокатда бир вақтнинг ўзида 15 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган

15 киши Россиянинг Брянск вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланган. Автоҳалокат «Брянск – Новозыбков» трассасида “Первомайское” посёлкаси яқинидаги содир бўлган. Бу ҳақида ҳудуднинг ички ишлар идорасидаги манбага асосланиб ТАСС хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, барча ҳалок бўлганлар-ўзбекистонлик ишчилардир.  Улар Renault тиркамали юк ташувчи машинаси билан тўқнашиб кетган Mercedes Sprinter микроавтобусида бўлишган.  Транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам  вафот этган. Тахминлар  бўйича, микроавтобуснинг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши натижасида ҳалокат юз берган.

Илгари 11 кишининг ҳалок бўлганлиги тўғрисида маълумот берилган эди. Манбанинг ТАССга берган маълумотида айтилишича, “микроавтобус корпусини бузиш давомида  яна қурбонлар топилган”.

Брянск вилояти ИИВ матбуот-хизмати раҳбари Сергей Королёвнинг сўзларига кўра, турли тан жароҳатларини олган тўрт нафар киши  касалхонага жойлаштирилган.

скачанные файлы (5)

Юк ташиши машинаси ҳайдовчисига воқеа жойида ёрдам кўрсатилиб, уни касалхонага олиб бориш эҳтиёжи бўлмаган.

LifeNews  телеканали Mercedes Sprinter ва Renault  машиналарида бўлган шахсларнинг исми-шарифларини келтирган. Айримнинг исми-шарифи рўйхатда йўқ. Ҳалок бўлганлар: Касьяненко Дмитрий (микроавтобус ҳайдовчиси), Иманкулова Зилола, Шарипова Азиза, Хакимов Кабилнюн, Искандеров Соинюр, Карабаев Азнидуин, Мирзаев Абдулхамид, Саидкозаев С., Соламов Озот, Ашурова Рохата, Соатов Фладулла, Исмаиров Хаснутдин, Абдулхаматова, Хасанов ва Искандеров Эркин. Жарбрланганлар: Покупко Николай (фура ҳайдовчиси), Абдулоев Завкизин, Бонматова Гиля, Хайдаров Бонвет, шунингдек, Марзаева Созот.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter