O'tkazib yubormang

Саддам Ҳусайннинг мақбараси вайрон бўлди

Ироқнинг собиқ етакчиси Саддам Ҳусайннинг қабри ИШИД жангарилари ва Ироқ армияси ўртасида Тикрит шаҳри учун бўлаётган жанглар натижасида бузилиб кетди, деб хабар бермоқда Associated Press.

1052220836

Ироқ қуролли кучлари 15 март куни Тикрит шаҳри устидан 48 соат ичида назорат ўрнатишини маълум қилгач, шаҳар жануби ва шимолида фаол тўқнашувлар бошланди. Энг йирик ҳужум Ҳусайннинг қабри жойлашган она қишлоғи Ужага уюштирилган. Жангарилар мақбара атрофига мина ўрнатиб, ҳукумат қўшинларига тузоқ қўйган.

Гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, мақбаранинг фақат устунлари сақланиб қолган. Шунингдек, Ҳусайннинг портретлари ҳам йўқолиб, уларнинг ўрнида шиа байроқлари пайдо бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ армияси Тикрит шаҳрини озод қилиш бўйича кенг кўламли операция ўтказмоқда. Аввалроқ, операция доирасидаги жанглардан бирида ИШИДнинг иккинчи рақамли террорчиси Абу Обейди Ат Туниси ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter