O'tkazib yubormang

Собчак Россияни тарк этди

Телебошловчи Ксения Собчак хавфсизлик хизматлари тавсияларига кўра Россияни тарк этди, деб хабар берди «Коммерсантъ» нашри.

Нашр маълумотларига кўра, 13 март куни Собчак Адабиётчилар марказий уйи ресторанида L’Officiel журналининг унинг раҳбарлиги остида чиққан илк сони муносабати билан кечки дастурхон ёзган.

скачанные файлы (2)

“Миллатлар театридаги “Уйланиш” спектакли премьераси ва бу кечани бекор қила олмасдим, бироқ эртагаёқ Россияни тарк этаман”, деб айтган Собчак жўнаб кетишидан олдин.

Бироз олдин, сиёсатчи Борис Немцов ўлдириб кетилганидан кейин матбуотда “қора рўйхат” ҳақида миш-мишлар тарқала бошлаганди.

Собчакнинг яқин дўстларининг сўзларига кўра, “отилиши керак бўлганлар рўйхатидан” жой олган Собчак хавфсизлик хизматлари тавсияларига кўра мамлакатни тарк этган.

Аввалроқ Собчак “қора рўйхат” чоп этилгандан кейин ўз қўриқлаш хизматини кучайтиришга мажбур бўлгани маълум қилинганди.

Собчакдан ташқари, ушбу рўйхатдан “Эхо Москвы” радиостанциясининг раҳбари Алексей Венедиктов ва қувғинга учраган олигарх Михаил Ходорковский ҳам жой олган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрия Песковнинг айтишича, “отилиши керак бўлганлар рўйхати”нинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар ғирт бемаъниликдан бошқа нарса эмас.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter