Душанба куни Боливияда йирик автоҳалокат содир бўлди, дея ёзмоқда Ultima Hora нашри.
Автобуснинг жарликка қулаши натижасида 12 киши вафот этган. Яна 6 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.
Воқеа Боливиянинг Чукисака ҳудудидаги Тарабуко ва Икла қишлоқлари орасидаги йўлда содир бўлган. Автобус бортида асосан ўқитувчилар бўлган. Бошқарувини йўқотган автобус тахминан 150 метрлик жарликка қулаб тушгани қайд қилинмоқда.
Олдинроқ, худди шундай автоҳалокат Непалда қайд этилгани ва унда 17 нафар одам вафот этгани маълум қилинганди. Шунингдек Бразилиядаги автобус ҳалокатида қурбонлар сони 55 нафарни ташкил қилгани хабар бериб ўтилганди.