Мисрдаги “Мусулмон биродарлар” гуруҳи етакчиси Муҳаммад Бодий ва бу ҳаракатнинг яна 13 аъзоси ўлим жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди Agence France-Presse.
Барча жазоланганлар давлатга ҳужум уюштиришни режалаштиришда айбдор деб топилди.
Аввалроқ Бодий икки марта ўлим жазоси ҳамда умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.