O'tkazib yubormang

Эски ҳисоблагичлардан фойдаланаётган компанияларга электроэнергия узатилмаслиги мумкин

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан 2015-2019 йилларда иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқларга энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда энергия сарф қилинишини қисқартириш Дастури ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ҳужжатни  президент қарори билан тасдиқлаш режалаштирилган.

9056375-700x357

Дастурга асосан, 2017 йилнинг 1-январидан бошлаб ҳисоблашнинг замонавий электрон асбоблари билан таъминланмаган хўжалик юритувчи субъектларига энергия манбаларини  юборишни таъқиқлаш белгиланган.  Барча хўжалик юритувчи субъектлари ўз ҳисобларидан замонавий электрон  асбобларни харид қилишлари ва ўрнатишлари зарур бўлади.

Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1-январидан бошлаб янги қурилаётган ва қайта  реконструкция қилинаётган объектларни қабул қилишда  уларнинг энергия самарадорлиги ва замонавий электрон ҳисоблагичлар билан таъминланганлигини ҳисобга олинади.

Янги барпо этилаётган хўжалик юритувчи субъектларида энергия тежовчи жиҳозлар мавжуд  бўлган тақдирдагина  уларни газ ва энергия таъминоти тармоқларига улашга рухсат берилади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter