google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Боливия АҚШга қарши курашмоқчи

Боливия президенти Эво Моралес агар АҚШ Венесуэлага қаши тажовуз кўрсатадиган бўлса, унинг мамлакати унга қарши зарба беришга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

«Боливия Симон Боливар (Венесуэла миллий қаҳрамони)нинг суюкли фарзандидир ва мамлакат бундай вазиятларда АҚШ томонидан бўладиган аралашувга қарши курашишга тайёрлигини билдиради», — деди Моралес Каракасда бўлиб ўтган Америка халқлари учун Боливар альянсининг навбатдан ташқари мажлисида.

скачанные файлы

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ томонидан Венесуэланинг қатор мансабдорларига нисбатан янги санкциялар жорий этилган эди. Янги чекловлар Венесуэланинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, армия ва разведка ходимларига нисбатан жорий қилинган. Шунингдек, Обама Венесуэладаги вазият АҚШ учун таҳдид туғдириши ҳақида огоҳлантириб, ушбу мамлакатга нисбатан фавқулодда ҳолат жорий этган эди.

Бунга жавобан, Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти Барака Обамадан хатосини тузатишини талаб қилиш учун Вашингтонга бориши мумкинлигини маълум қилган эди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter