O'tkazib yubormang

Обама Венесуэла бўйича декретни бекор қилишга чақирилди

Америка халқлари учун Боливар альянси (АЛБА)нинг 11 мамлакати АҚШ президенти Барак Обамани Венесуэлани АҚШ хавфсизлиги учун «янги ва фавқулодда таҳдид» деб баҳоловчи декретни бекор қилишга чақирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

1052735045-680x465

Аввалроқ АҚШ томонидан Венесуэланинг қатор мансабдорларига нисбатан инсон ҳуқуқларини бузганлик ва сиёсий рақибларини таъқиб қилганлик учун янги санкциялар жорий этилган эди. Янги чекловлар Венесуэланинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, армия ва разведка ходимларига нисбатан жорий қилинган. Шунингдек, Обама Венесуэладаги вазият АҚШ учун таҳдид туғдириши ҳақида огоҳлантириб, ушбу мамлакатга нисбатан фавқулодда ҳолат жорий этган эди.

АЛБАга аъзо 11 та давлатнинг Вашингтондан Венесуэлани «таъқиб қилиш ва унга тажовуз қилиш»ни зудлик билан тўхтатиши талаб қилинган баёноти Каракасда АЛБАнинг навбатдан ташқари мажлисида эълон қилинди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter