Ҳозирдан маълумки, 2015 йилнинг 9 май куни эсда қоларли воқеа бўлади. Биринчидан, Ғалабанинг 70-йиллиги нишонланса, иккинчидан, расмий маълумотларга қараганда, Россияда ишлаб чиқарилган энг охирги намунадаги ҳарбий техника парад давомида томошабинлар эътиборига ҳавола қилиниши мумкин. Учинчидан, расмий шахслардан қайси бири парадга ташриф буюриши катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақида Россия ОАВ хабар қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, шунингдек, расмий маросимнинг ташкилий қўмита аъзолари қайси давлатларнинг расмий делегациясилари 9-май куни Москвага ташриф буюришлари тўғрисидаги ахборот билан ўртоқлашишди. Дастлабки маълумотларга қараганда, Иккинчи жаҳон урушида қўлга киритилган Ғалаба кунининг нишонланиши муносабати билан Москвада ўтказиладиган байрам тадбирларига ташриф буюрадиган давлат раҳбарлари рўйхати қуйидагича:
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов;
Белоруссия Президенти Александр Лукашенко;
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев;
Арманистон Президенти Серж Саргсян;
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев;
Озарбайжон Президенти Илхом Алиев;
Тожикистон Президенти Эмомали Рахмон;
Туркманистон Президенти Гурбангулы Бердымухамедов;
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин;
ХХДР раҳбари Ким Чен Ын;
Миср Президенти Абдельфаттох ас-Сиси;
Греция Бош вазири Алексис Ципрас;
Вьетнам Президенти Чыонг Тан Шангу;
Нидерланд Бош вазири Марк Рютте;
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху;
Монголия Президенти Цахиагийн Элбэгдорж;
Ҳиндистон Бош Вазири Нарендра Моди;
Бразилия Президенти Дилма Русефф;
ЖАР Президенти Джейкоб Зума.
Бундан ташқари, Ғалаба кунини нишонлаш маросимига Италия, Чехия, Словакия, Аргентина ва боқша давлат раҳбарларининг келиши кутилмоқда.