Шимолий Осетия прокуратураси “чўзилувчан” уй номини олган хонадон соҳибининг фуқароси бўлмаган шахсларни ноқонуний равишда ўз уйига рўйхатга қўйгани бўйича жиноийиш очди.
Маҳаллий аҳоли вакили бўлмиш Тотраз Рубаев 2014 йилнинг апрел ойидан бошлаб Тургенев кўчасидаги ўз хонадонига 50 нафар Ўзбекистон ва Арманистон фуқароларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказгани маълум бўлган.
Федерал Пресс ахборот агентлиги берган хабарига кўра, хонадонда рўйхатда турган чет эл фуқароларининг бирортаси ҳам бу ерда амалда истиқомат қилишмаган. Натижада Рубаевга Россия жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан ноқонуний равишда фуқароларни ўз уйига қўйганлик айби қўйилди.
Ҳозирда бу борада тергов ишларининг сўнгги босқичи давом этмоқда.