Арманистон ҳукумати Россиядан Озарбайжонга қурол аслаҳа етказиб берилаётганидан хавотирланмоқда, деб хабар берди “Интерфакс” ахборот агентлиги.
“Россия турли сабаблар билан Озарбайжонга қурол аслаҳа етказиб бераётгани бизни ташвишлантирмоқда. Муаммо қурол-аслаҳаларнинг сифатида эмас, балки чегарада турган арман чегарачиси уни Россиянинг қуроли билан йўқ қилишга ҳаракат қилинаётганини тушуниб етмоқда”, деб айтди Арманистон президенти Серж Саргсян.
Шу билан бирга Саргсян, нима бўлганда ҳам Россия билан Арманистон ўртасидаги муносабатлар сақланиб қолинишини таъкидлаб ўтди.
“Таъкидлаш жоизки, Арманистон ҳеч қайси бир давлатдан Россия тақдим қилган қўллаб-қувватлашнинг ҳаттоки 1 фоизини ҳам олмаган”, дейди Саргсян.