google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ТЎЛДИРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб кириладиган товарларни божхона қийматини билдириш ва назорат қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

скачанные файлы (1)

Унга кўра, божхона қийматини қайта ҳисоблаш, божхона декларациясига аниқ маълумотларни киритиш, шунингдек, тўловлар бўйича ҳисоб-китобни аниқлаштириш нафақат ёзма, балки электрон шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бу божхона хужжатларини расмийлаштириш вақтида декларант томонидан билдирилган божхона қийматини тан олиш ҳақида қарор қабул қилиш ёки уни асосланган равишда корректировка қилиш имконияти бўлмаган ҳолатлар учун кўзда тутилган. Товарларни электрон шаклда декларациялаш вақтида, билдирилган божхона қийматини тасдиқлаш учун зарур ҳужжатлар декларант томонидан божхона органига сканерлаш усули билан ҳамда электрон имзони тасдиқлаган ҳолда “Товарларни электон декларациялаш” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш йўли билан тақдим этилиши мумкин. Божхона декларанти божхона органининг корректировкасидан норози бўлган ҳолларда у божхона органидан электрон шаклда ўз билдирган божхона қиймати нима учун қабул қилинмаганлигининг сабабини сўраб олиш имкониятига эга. Бундан ташқари, божхона органига декларацияга киритилган товарни мулк гарови ёки ваколатли банк кафолати эвазига фойдаланишга беришни сўраб тақдим этиладиган декларант аризаси ҳам эндиликда электрон шаклда берилиши мумкин.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter