Россия президенти Владимир Путин Остонага Қозоғистон ва Белорусия раҳбарлари билан учрашувга йўл олди.
Бу ҳақда Новости-Казахстан агентлиги хабар бермоқда. Асосий тадбирлар 20 мартга мўлжалланган. Кремл матбуот хизматининг маълумотига кўра, уч давлат раҳбарлари учрашувда Украинадаги вазият ва дунё иқтисодиётидаги ҳолатни муҳокама этадилар.
Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг Қозоғистон ва Белорусия президентлари билан икки томонлама учрашув ўтказишини ҳам таъкидлаган.
Дастлаб мазкур учрашув 12-13 мартга белгиланган эди. Аммо учрашувга яқин унинг бошқа кунга кўчирилгани маълум қилинган эди.