Тошкентда “Чилонзор буюм бозори” бозори яқинида Mercedes-Benz русумли автобус аланга олган. Олов салонга тарқалгунга қадар йўловчилар автобусни тарк этишга улгуришган.
Автобус ҳайдовчиси мустақил равишда оловни бартараф эта олмаган. Воқеа жойига пойтахт ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари етиб келиб, ёнғинни ўчиришган.