“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Самарқанд йўналишига махсус тарифнинг амал қилиш муддатини 2015 йил 25 октябргача узайтирди.
Реклама акцияси доирасида эконом-класс чипталарини махсус арзонлаштирилган тариф бўйича харид қилиш мумкин. Бир томонга учиш нархи 16 евро (тахминан 43 минг сўм)ни ташкил қилади. Ўзбекистон фуқаролари учун чипталар Марказий банкнинг жорий курси бўйича миллий валютада сотилади.