google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали суҳбатлашдилар

Суҳбат чоғида Гурбангули Бердимухамедов ва Ислом Каримов туркман-ўзбек ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди. Ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида транспорт-коммуникация сектори қайд этилди.

  Хусусан, Туркманистон бу соҳада қатор ташаббусларни илгари сурган бўлиб, улар ўзбек томонидан қўллаб-қувватланган ва ҳозирда изчил равишда ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бунда минтақавий ва халқаро транспорт инфратузилмасининг ажралмас қисмига айланиши кутилаётган транзит-транспорт йўлакларини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга оид ишлар самарали ҳамкорликнинг намунаси бўлиб хизмат қилмоқда. Бу ҳақда Telegraf.uz нашри Туркманистон президенти матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

karimov_berdymuhamedov_sochi2014

Суҳбат давомида томонлар шунингдек, ўзаро манфаатни билдирувчи минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди. Томонлар икки давлат ҳам экологик каби муҳим йўналишда минтақавий ва глобал шароитлар тарафдори эканлигини таъкидланди.

Телефон мулоқоти якунида Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари бир-бирини кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклади, шунингдек икки давлатнинг қардош халқларига табриклари ва энг яхши тилакларини билдирди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги телефон сўзлашувида Гурбангули Бердимухамедов  Ислом Каримовга жорий ой охирида Ўзбекистонда кутилаётган президент сайлови омадли ўтишини тилади.

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter