O'tkazib yubormang

Покистонда жума намози чоғида масжид портлатилди

Покистоннинг энг йирик Карачи шаҳрида жума намози чоғида масжидлардан бири ёнида портлаш содир этилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда ТАСС.

hqdefault

Дастлабки маълумотларга кўра, 3,5 кг тротил эквивалентидаги қувватга эга портловчи қурилма масжид ёнида тўхтаб турган мотоциклга ўрнатилган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Покистоннинг бошқа шаҳри Лаҳорда кетма-кет икки марта портлаш содир этилган, натижада 14 киши ҳалок бўлган эди. Портлашлар асосан насронийлар яшайдиган Юхонобод туманидаги черков ёнида юз берган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter