O'tkazib yubormang

Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссиясининг муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисидаги қарори асосида ҳудудда кенг кўламли ишлар бажарилди.

03-205

— Ушбу қарорда муддатидан олдин овоз бериш шу йилнинг 19 мартидан 27 мартигача ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача бўлиб ўтиши кўрсатилган, — дейди округ сайлов комиссияси раиси К. Каримов. — Бу ҳақда сайловчилар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тегишли тартибда хабардор қилинди.

Сурхондарё вилояти бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 708 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, уларнинг барчаси замон талаблари асосида жиҳозланган. Сайловчилар рўйхати ҳамма танишиб чиқиши учун қулай жойга осиб қўйилган. Ҳар бир сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ҳақида ахборотлар мавжуд. Сайловчиларни овоз бериш вақти ва жойи хусусида хабардор қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг 2015 йил 14 мартдаги қарорига кўра, ҳудудда муддатидан олдин овоз бериш вақти белгиланди, — дейди округ сайлов комиссияси аъзоси Ф. Шарипов. — Муддатидан олдин овоз бериш ҳақида тушган аризалар берган сайловчилар бу ҳақда хабардор қилинди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter