Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИБга шу ҳудудда яшовчи тадбиркор мурожаат қилиб, уйининг олдида қаровсиз қодирилган “Дамас” русумли автомашинасидан 5 600 000 сўмлик трикотаж маҳсулотлари ўғирланганлигини билдирган.
Жиноят содир этилган жойга етиб келган ички ишлар идоралари ходимларининг аниқлашича, автомашина қулфига мос калит топилган ва буюмлар ўғирланган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни содир этишда айбдор шахслар ушланган. Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи фуқаролар мазкур жиноятга қўл урганликлари маълум бўлган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов тадбирлари олиб борилмоқда.