ИШИД гуруҳи Тунис музейида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Бу эътироф гуруҳ томонидан интернет орқали тарқатилган аудиоёзувда баён этилган.
Ўтган куни Тунис музейларидан бирига қуролланган шахслар бостириб кириб, одамларни гаровга олган. Махсус тезкор тадбир натижасида қуролли гуруҳ йўқ қилинди, аммо теракт оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 40 киши тан жароҳатлари олди. Терактга алоқадорликда гумон қилинаётган 9 киши қўлга олинди.