Қирғизистон полицияси Боткент вилоятининг Қизил-Қия ва Уч-Қўрғон туманларида экстремизмга қарши махсус амалиёт ўтказди ва 16 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда 18 март куни мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Хабарда айтилишича, полиция Қизил-Қияда Р.Х исмли шахснинг уйида тинтув ўтказганида ноқонуний равишда сақланиаётган 2 та пистолетни ўқлари билан ва 2 та милтиқни топган.
centralasiaonline.com нашри маълумотига кўра, Боткент полицияси ўтказилган амалиёт чоғида 2013 йилдан буён қидирувда бўлган, маҳаллий экстремистлар бошлиғи сифатида гумон қилинивчи шахсни ҳам қўлга олган.