Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган, улуғ ватан уруши қурбонларига бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик бузиб ташланди. Бу ҳақда РИА Новостихабар бермоқда.
“Телеграф” нашрининг Ангрен шаҳар матбуот хизмати маълумотларига таяниб хабар беришича, бу иш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги буйруғига асосан амалга оширилган.
Маълумот учун, ушбу ёдгорлик 1970 йилда ўрнатилган бўлиб, унинг баландлиги 10 метрни ташкил қиларди. Хабар қилинишича, охирги йилларда бу ёдгорликнинг ҳолати ёмон ҳолатга келиб қолган, ҳайкалнинг мармар қисмларига, бўёқларига сезиларли даражада зарар етганди.