Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлимига 35 ёшли шахс мурожаат қилиб, номаълум шахслар унинг 2-синф ўқувчиси бўлган қизининг қулоғидан сариқ металлдан ясалган зиракларини юлиб олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни маҳаллий аҳолига мансуб икки нафар аёл ва бир йигит содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғтилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.