Ўзбекистон хукумати ИШИД террорчиларининг Афғонистондаги фаоллашувидан хавотир олмоқда.
Бу ҳақда МХХ таҳлилчи ходими Бахтиер Шарафов маълумотига асосланиб centralasiaonline.com интернет нашри хабар бермоқда. “ИШИДнинг “Марказий Осиё дарвозаси”да пайдо бўлиши қўпорувчилик ва харбий операцияларнинг хавфини оширмоқда”, -дея таъкидлаган таҳлилчи.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистон хавфсизлик кучлари маълумоти бўйича ИШИД жанггарилари Туркманистон чегарасига яқин ҳудудда яширинган ва Ўзбекистон чегараси яқинида фаоллашмоқда.
Ўзбекистон МХХсининг маълумотига кўра, ҳозирги вақтда ИШИД томонида қарийб 5 минг аъзога эга “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” терорчи гуруҳи жанг олиб бормоқда. Хабарларга кўра, улардан ярми айнан ўзбекистонлик (Афғон ўзбеклари эмас) бўлиб, террорчи гуруҳ сафларига жалб қилинганлардир.
Маълум қилинишича, март ойида, хусусан Наврўз байрами ва 29 мартда бўлиб ўтадиган сайлов арафасида террорчиларнинг Ўзбекистон ҳудудида қўпорувчиликларни амалга ошириш хавфи мавжудлиги таъкидланмоқда.