БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши (ХК) доимий аъзолари Россия ва Хитой, шунингдек Венесуэла ва Ангола вакиллари Кенгаш йиғилишида Қримда инсон ҳуқуқлари масаласи муҳокама этилишига нисбатан бойқот эълон қилди.
Бу ҳақда БМТ хабар қилмоқда. Йиғилиш Литва ташаббуси билан “Аррия формуласи” шаклида (ХК аъзолари билан бирга бошқа ташкилот ва идоралар вакиллари ҳам иштирок этади) ташкил этилган.
Аввалроқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили мазкур йиғилишни “самарасиз ва иғвогарона, Хавфсизлик Кенгаши фаолият доирасига кирмайдиган масала” деб атаган эди.