O'tkazib yubormang

Тожикистон ва Қозоғистон пойтахтлари ўртасида авиарейс очилади

Қозоғистон ва Тожикистон Душанбе ва Остона ўртасида авиарейс очиш масаласида келишувга эришди, деб хабар қилади bnews.kz ресурси.

6293028
Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг икки кунлик йиғилиши якунларига кўра икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида янги авиарейс ташкил қилиш ҳақида келишиб олинди. Бугунги кунда Олма-Ота-Душанбе линияси бўйича самолётлар қатнови йўлга қўйилган. Энди икки давлат пойтахтини боғлайдиган йўналиши очилиши айтилмоқда.
Рейсларни Тожикистоннинг “Тожик Эйр” ва “Сомон Эйр”, Қозоғистоннинг “Эйр Остона” компаниялари амалга ошириши кутилмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter