Истанбул полициясининг молиявий жиноятлар департаменти 20 март куни Туркиянинг 16 та вилоятида сохта экспорт фаолиятига алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича операцияни ўтказишга рухсат берди. Операция давомида 50 дан зиёд одам ҳибсга олинган. Бу ҳақда Hurriyet назетаси хабар берди.
Қўлга олинганлар орасида тўқимачилик компанияларининг раҳбарлари ва божхона хизматининг 5 нафар ходими бор. Улар сохта экспорт схемаси ёрдамида солиқ тўлашдан ноқонуний қочиш йўли билан давлатга 900 млн турк лираси (350 млн долларга яқин) миқдорида зиён келтирганликда гумон қилинмоқда.
Операция давом этмоқда ва ҳибсга олинганлар сони ошиши мумкин.