Жанубий Корея, Япония ва Хитой ташқи ишлар вазирлари учрашди
Сеулда Япония, Хитой ва Жанубий Корея давлатлари ташки ишлар вазирларининг сўнгги уч йилдаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда. Ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарлари уч томонлама ҳамкорлик истиқболларига оид масалаларни муҳокама этдилар.
Хабарларга кўра, Япония, Хитой ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатлар тарихий ва худудий масалалар туфайли совуқлашган эди.