O'tkazib yubormang

Ли Куан Ю вафот этди

Сингапур сиёсатчиси, мамлакатнинг биринчи бош вазири Ли Куан Ю 91 ёшида оламдан кўз юмди.

  У Singapore General Hospital шифохонасида маҳаллий вақт билан соат 03:18да вафот этган.

03-242kuan yu

Сингапурнинг собиқ хукумат раҳбари шифохонада 7 кун давомида ётди. Жорий йилнинг февралида у пневманиянинг оғир шакли билан оғригани аниқланган эди.

Собиқ бош вазирнинг вафоти муносабати билан мамлакатда 7 кунлик мотам эълон қилинди.

Ли Куан Ю Сингапур “иқтисодий мўжизаси” муаллифи ҳисобланиб, бош вазир лавозимида 1959 йилдан 1990 йилга қадар фаолият юритган. Унинг раҳбарлиги даврида мамлакат камбағал давлатдан дунёнинг энг бой давлатларидан бирига айланди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter