АҚШлик республикачи-сенатор Жон Маккейн АҚШ томонидан БМТни молиялаштирилишини қайтадан кўриб чиқиш зарурлигини айтиб ўтди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.
Президентлик лавозимига собиқ номзоднинг сўзларига кўра, агар БМТ Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олса, АҚШ Конгресси ушбу ташкилотни молиялаштиришни қисқартириш масаласини кўриб чиқиши керак бўлади.
Ҳозирда АҚШ БМТ бюджетига энг кўп маблағ ажратаётган давлат ҳисобланади. 2013 йилда АҚШ бюджетидан ажратилган маблағлар ташкилот умумий маблағларининг 22 фоизини ташкил қилган (қиёслаш учун, Россия ажратаётган маблағлар 2,4 фоизни ташкил қилади).